Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Янгийўлда юк машинаси ва автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Янгийўлда юк машинаси ва автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Бугун Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани ҳудудида юк машинаси ва автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди, воқеа тафсилотлари ҳақида вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати маълумот берди.

Унга кўра, ЙТҲ 13 декабр соат 16:30 лар атрофида Янгийўл тумани ҳудудидан ўтувчи М-34 «Тошкент–Душанбе» автомобил йўлида юз берган. 1984 й.т. ҳайдовчи бошқарувидаги XCMG юк машинаси бир йўналишда ҳаракатланаётган Isuzu автобуснинг орқа ён қисмига урилиб кетган.

Автобуснинг икки нафар жароҳатланган йўловчисига туман тиббиёт бирлашмасида тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши экани билдирилган.

Ҳолат бўйича Янгийўл тумани ИИБ терговга қадар суриштирув ишларини олиб бормоқда, дейилади хабарда.

Киритилди: 21:43 13.12.2025. Ўқилди: 651 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!