Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мингбулоқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.А. бошқа бир фуқаро М.га Янгиқўрғон тумани, “Исковот” қишлоғи марказида хорижда ишлаб чиқарилган 7 000 қути “Milano” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини 45,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.