Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Янги йил олдидан ёлғон чегирмаларга қарши назорат кучайди

Янги йил олдидан ёлғон чегирмаларга қарши назорат кучайди

Байрам олдидан тадбиркорлар томонидан турли акция ва чегирмалар таклиф этилмоқда. Рақобат қўмитаси бу каби ташаббусларни қўллаб-қувватласа-да, айрим субъектлар томонидан ёлғон чегирмалар ёки тўлиқ маълумот берилмаслиги ҳолатлари аниқланмоқда.

Жорий йилда Қўмитага 48 мингдан ортиқ мурожаат тушган бўлиб, уларнинг катта қисми — нотўғри маълумот берилишига оид.

Чакана савдо қоидаларига кўра сотувчи мажбур:
➖ чегирма олдинги 30 кунлик энг паст нарх асосида қўлланиши;
➖ чегирма миқдори, муддати ва шартлари аниқ кўрсатилиши;
➖ товар сони чекланган бўлса, бу ҳақида олдиндан хабардор қилиниши;
➖ истеъмолчининг талабига кўра, аввалги нарх бўйича далиллар тақдим этилиши;
➖ акция шароитларини ўзгартирмаслик ва ҳақиқий амал қилишини таъминлаш.

Алкоголь, тамаки, БАДлар, дори воситалари ва энергетик ичимликлар бўйича чегирма ва рағбатлантирувчи акциялар тақиқланади.

Қўмита тадбиркорларни қонунчиликка қатъий риоя қилишга чақирди. Талаблар бузилса — жавобгарлик ва жарималар қўлланилади.

Киритилди: Бугун 16:19. Ўқилди: 229 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!