Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда қурилаётган транспорт инфратузилмаси билан танишди.
Президент, хусусан, Чирчиқ дарёси устида қурилаётган янги кўприк, метро бекати билан бирлаштирилган автотураргоҳ барпо этиш ишларини кўздан кечирди.
Янги кўприк Янги Тошкентни Тошкент билан, суткада 40-50 мингта автотранспорт ўтказиш қувватига эга бўлади. Кўприк орқали икки тасмали трамвай йўли ётқизш ҳам режалаштирилган.
Тошкент ва Янги Тошкентни боғловчи метро йўналиши узунлиги 21 км бўлиб, унда 9 та бекат бўлади. У кунига 230 минг нафар йўловчи ташиш қувватига эга бўлади.