Бугун 24 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Янги Тошкентда мусиқали фаввора мажмуаси қурилади

Янги Тошкентда мусиқали фаввора мажмуаси қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳрида барпо этиладиган мусиқали фаввора мажмуаси лойиҳаси билан танишди.

Лойиҳага кўра, замонавий фаввора мажмуаси мусиқа ва ёруғлик уйғунлиги асосида ишлайдиган бўлиб, аҳоли ва сайёҳлар учун дам олиш масканига айланиши кутилмоқда. У ерда кечки шоу дастурлар, интерактив сув иншоотлари ҳамда замонавий ёритиш тизимлари жорий этилади.

Мажмуа Янги Тошкентнинг архитектуравий қиёфасини бойитиш, шаҳарнинг жозибадорлигини ошириш ва аҳоли учун янги маданий ҳордиқ ҳудудини яратишга хизмат қилади.

Киритилди: Бугун 20:43. Ўқилди: 296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!