Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Янги Тошкент ҳақиқий "яшил шаҳар" бўлади

Янги Тошкент ҳақиқий "яшил шаҳар" бўлади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент ҳақиқий "яшил шаҳар" бўлиши шартлигини яна бир бор таъкидлади. Бу ерда қуриладиган объектларга “яшил бино” стандартлари қўлланмоқда. Шу билан бирга, сертификат олиш тадбиркорлар учун қўшимча харажат экани инобатга олинди.

Қиймати 50 миллион доллардан юқори бўлган нотурар жой лойиҳалари учун “яшил” сертификат харажатлари давлат томонидан тўлиқ қопланади. Инвестор сотиб олган ҳар бир ер майдонининг 30 фоизини яшил ҳудудга айлантириш талаби ҳам Янги Тошкентдаги лойиҳаларга қўлланмайди. Шаҳарнинг 30 фоизини кўкаламзорлаштириш бош режа асосида давлат томонидан таъминланади.

Йирик сармоядорлар билан ишлашда ҳам янги ёндашув жорий этилади. Қиймати 50 миллион доллардан юқори ҳар бир лойиҳага масъул бириктирилади. У инвесторга объект ишга тушгунига қадар ҳамроҳлик қилиб, юзага келадиган масалаларни ҳал этишга кўмаклашади.

"50 миллион доллардан юқори ҳар бир лойиҳага – битта инвестиция битими" тамойили амал қилади. Битимда инвесторнинг мажбуриятлари ва таваккалчилиги ҳисобга олиниб, унга мос имтиёзлар пакети белгиланади.

Киритилди: 11:20 12.10.2026. Ўқилди: 486 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!