Бугун 30 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланишини билиб олинг

A A A
Янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланишини билиб олинг

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 24 сентябрь куни мамлакат бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.
 
Эртага Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво харорати кечаси +10…+12, кундузи +25…+27 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +22...+27 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +12…+17 даражада кундузи +22…+27 даражада, шамолнинг тезлиги эса 3-8 м/с бўлиши кутиляпти.
 
Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +22…+27 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +23...+28 даражагача кўтарилади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +5...+10, кундузи +20...+25 даража бўлади. 7-12 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қамчиқ довони ва Чимён тоғлари бироз салқин бўлиб, ҳаво ҳарорати кечаси +5...+10, кундузи эса +20...+25 даража бўлади. 7-12 м/с тезликда шамол эсиб туради.

 

Киритилди: 12:34 23.09.2018. Ўқилди: 1595 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар