Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Янги фармон: энди муаммолар уйма-уй юриб аниқланади

Янги фармон: энди муаммолар уйма-уй юриб аниқланади

Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

2019 йил 1 февралдан Халқ қабулхоналари муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлайди ва ҳал қилади, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи тизим яратилади.

Ҳудудлар маҳаллалар ва хонадонлар кесимида таҳлил қилинади, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан қисқа (1 йиллик) ва ўрта муддатли тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.

Ушбу режаларни ижроси Президент Администрацияси томонидан бевосита назорат қилинади.

Обод қишлоқ ва Обод маҳалла дастурлари доирасида ободонлаштириш ишлари амалга ошириладиган аҳоли пунктлари рўйхати Халқ қабулхоналари билан келишиб шакллантирилади.

Фармон билан Халқ қабулхоналарига қўшимча ҳуқуқ ва вазифалар юкланди.

Киритилди: 09:53 18.01.2019. Ўқилди: 2332 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!