Бугун 15 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Yangi Bankнинг лицензияси бекор қилинди

Yangi Bankнинг лицензияси бекор қилинди

Марказий банкка кўра, Yangi Bank устав капитали миқдорини белгиланган минимум даражага етказмаган, шунингдек, қонунчиликдаги айрим талабларни бажармаган. Банкнинг 32 526 та омонатчисидан 31 153 тасига давлат томонидан кафолатланган омонат маблағлари тўлиқ қайтарилади, 373 та ҳақдор эса омонатининг 200 млн сўмдан ортиқ қисмини қонунчиликда белгиланган тартибда қайтариб олиши мумкин.

Ўзбекистон Марказий банки Бошқарувининг 15 январдаги қарори билан, “Yangi Bank” АЖ фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси чақириб олинди.

“Мазкур қарор банк фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар етарли даражада самара бермагани, жумладан, устав капитали миқдорини қонунчиликда белгиланган энг кам талаблар даражасига етказилмаганлиги, шунингдек, банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган айрим талаблар бажарилмаганлиги сабабли қабул қилинди”, – дейилади МБ ахборотида.

МБ қарори билан, банк фаолиятини белгиланган тартибда тугатиш белгиланди ва тугатиш комиссияси тайинланди.

Киритилди: Бугун 12:35. Ўқилди: 365 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!