Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

"Яндекс" ўз фаолиятини тўлиқ тўхтатиши мумкин, чунки..."

"Яндекс" ўз фаолиятини тўлиқ тўхтатиши мумкин, чунки..."

Мутахассислар фикрича, агар «Яндекс»нинг яна битта дата маркази ишдан чиқса, компания ўз фаолиятини тўлиқ тўхтатиши мумкин. Чунки бундай ҳолатда унинг хизматлари ишлашини таъминлаш имконияти қолмайди.

«Яндекс» компаниясининг маълумотлар марказларига уюштирилган ҳужумлардан сўнг «Яндекс Пэй» тизимида юзага келган носозликлар кўплаб россияликларни ўз маблағларидан фойдаланиш имкониятидан маҳрум қилди. Айрим фойдаланувчилар барча жамғармаларини «Яндекс Пэй»да сақлаган. Бироқ бир неча кундан буён пулларини ечиб ололмаётгани сабабли улар жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда.

Айрим фуқаролар ҳатто озиқ-овқат харид қилиш учун ҳам пулсиз қолган. Энг жиддий муаммолардан бири эса бошқа банклардан олинган кредитлар ва ипотека қарзлари бўйича тўловларни ўз вақтида амалга ошириш имконияти йўқлигидир.

Киритилди: 22:38 13.10.2026. Ўқилди: 561 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!