Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Яна ўлим: коронавирусга чалинган 57 ёшли эркак вафот этди

Яна ўлим: коронавирусга чалинган 57 ёшли эркак вафот этди

Оренбургда коронавирус ташхиси қўйилган 57 ёшли эркак вафот этди, ўлим сабаби аниқланмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Бузулукда яшовчи киши сурункали касалликларга чалинган. Маълумки, мазкур ҳолат ушбу ҳудудда биринчи марта содир бўлмоқда. Эркак Европа мамлакатларига саёҳат қилган ва ўз машинасида Самара орқали шаҳарга қайтиб келган. Бир неча кундан кейин у ўзини ёмон ҳис қилди ва шифокорларга мурожаат қилди. Ўз навбатида, унга коронавирус ташхиси қўйилди. У билан бирга олти оила аъзоси касалхонага ётқизилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирус билан касалланганлар сони минг кишидан ошди. Умуман, 28 март ҳолатига кўра Россияда 1036 та юқтириш ҳолати қайд этилган, шундан 196 та ҳолат ўтган кун давомида мамлакатнинг 16 минтақасида қайд этилган; 45 киши тузалди.

Киритилди: 13:41 28.03.2020. Ўқилди: 9774 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!