Бугун 15 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Яна бир гуруҳ тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади

Яна бир гуруҳ тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади

Тегишли фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан енгил саноат корхоналарида қуввати 5 МВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг корхона эҳтиёжидан ортиқча қисмини сотиш тизими жорий қилинади.

Шунингдек, 2026 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача пахта тайёрлаш пунктлари фаолиятининг мавсумийлиги инобатга олиниб, ушбу пунктларга мол-мулк ва ер солиқларини 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлашга рухсат берилади.

Бундан ташқари, 2026 йил 1 январдан 2029 йил 1 январга қадар қатор имтиёзлар амал қилади. Хусусан:

  • тижорат банклари балансидаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарининг мол-мулклари инвесторларга реализация қилинганда ҚҚСдан озод этилади;
  • тижорат банклари балансидаги ушбу корхоналар мол-мулкларини харид қилган инвесторларга корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятини 6 ойда тўлиқ тиклаш шарти билан, 1 йил муддатга мол-мулк солиғини 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлаш ҳуқуқи берилади;
  • чарм-пойабзал, мўйначилик корхоналари, шунингдек чорва молларини сўйиш ва терини қайта ишловчи ташкилотлар учун белгиланган фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича имтиёзлар муддати узайтирилади.
Киритилди: Бугун 13:05. Ўқилди: 305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!