Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Яна бир фуқаро пул кучини Қонундан устун қўймоқчи бўлди

Яна бир фуқаро пул кучини Қонундан устун қўймоқчи бўлди

Жорий йилнинг 23 февраль куни Сирдарё вилояти Сардоба тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХ катта инспектори З.Джаббаров белгиланган тақсимот асосида Сардоба тумани ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтида,  ҳайдовчи Р.М. бошқарувидаги “Ласетти” русумли транспорт воситасини ўрнатилган тартибда тўхтатган.
Транспорт воситасининг ён олди ойналарини туси тегишли рухсатномасиз ўзгартирилганлиги инспектор томонидан аниқланган ва ўрнатилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган. 24 февраль куни ҳайдовчи Р.М. туман ИИБ ЙҲХБ МА инспектори Ж.Холбўтаевга транспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига 1.000.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф этган. 
Ходимнинг билдиргисига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ҳайдовчи Р.М. туман ЙҲХБ МА инспектори Ж.Холбўтаевга 880 минг сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида қўлга олинган. 
Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти Сардоба туман прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:11 25.02.2020. Ўқилди: 1806 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!