Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Яна бир душман! Дания Россия билан урушга тайёрланмоқда

Яна бир душман! Дания Россия билан урушга тайёрланмоқда

Шимолда Россия базалари сонининг кўпайгани, шунингдек, Россия денгиз флоти сув ости кемаларининг фаоллиги ошгани сабабли Дания Арктикадаги ҳарбий дастурларга ажратиладиган маблағни уч баравар оширади.

Бу ҳақда Дания Бош вазири Метте Фредериксен НАТО саммитининг юбилейидан кейин маълум қилди. “ArcticToday” нашри маълумотларига кўра, сиёсатчи аллақачон Трамп билан бу борада суҳбатлашган.

Натижада, Даниянинг ҳарбий харажатлари уч йил ичида 1,5 миллиард Дания кронасига (220 миллион доллар) кўпайиб, 28,5 миллиард Дания кронини ташкил қилади.

Ушбу маблағ Даниянинг Арктикадаги мудофаа қобилиятини ошириш учун мўлжалланган. Хусусан, скандинавияликлар Россия командослари қўнган жойда Гренландия бўйлаб патрулликни кучайтирадилар.

Копенгагеннинг фикрича, иқлим ўзгариши туфайли Арктика минтақаси аввалгидан кўра муҳимроқ бўлди. Дания Қироллик ҳарбий коллежининг академиги Жон Раҳбек-Клеменсеннинг сўзларига кўра, Арктика зонасининг Россия томонидан жуда тез суръатларда ўзлаштирилаётганлиги Данияга бошқа йўл танлашга имкон бермаяпти.

Аввалроқ, Дания Мудофаа вазири Клаус Ёрт Фредериксен, Москва буни амалга оширмагунча, ушбу ҳудудга ҳарбийларни жойлаштиришни таклиф қилган эди.

Киритилди: 22:30 06.12.2019. Ўқилди: 4734 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!