Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Яна бир чемпион пичоқлаб ўлдирилди (фото)

Яна бир чемпион пичоқлаб ўлдирилди (фото)

Ушбу ҳолат 13 ноябрь куни содир бўлди. Sputnik Қозоғистон хабар беришича, дзюдочи кўмир учун навбатда турган эркаклардан бири билан муштлашиб кетган.

Муштлашув оқибатида спортчига пичоқ билан оғир жароҳат етказилди.

Жасулан Абиев 33 ёшда эди. У Қозоғистонда дзюдо бўйича вазни 60 килогача бўлган тоифада Қозоғистон чемпиони ва турли мусобақаларнинг кўп карра совриндори бўлган. 

Абиев 2010 йилда спортдан кетиб, бизнес билан шуғулланишни бошлади. У Степной қишлоғида истиқомат қилган.

Ушбу жиноятни содир этишда гумонланувчи тариқасида Семей шаҳрида истиқомат қилувчи 24 ёшли фуқаро қўлга олинди. Қотилга 12 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан суддан олдин тергов иши бошланди.

Эслатиб ўтамиз, июлда Олма-отада қозоғистонлик фигуристи, Сочидаги Олимпиа ўйинлари бронза ғолиби Денис Тен ўлдирилганди. У ҳам икки нафар киши билан юзага келган муштлашувда жабрланганди.

 

Киритилди: 17:59 17.11.2018. Ўқилди: 6750 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!