Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Яна 26 нафар. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони кўпайди

A A A
Яна 26 нафар. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони кўпайди

2020 йил 23 май соат 22:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3115 (+26) нафарни ташкил қилмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 25 нафари карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар орасидан ва 1 нафар Қозоғистондан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланди. Жумладан, карантинда бўлганларнинг 22 нафари чет элдан келган, 3 нафари эса касалликни беморлар билан мулоқот орқали юқтирган. 
Айни пайтда юртимизда 2532 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда мамлакатимизда 544 нафар беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 22:41 23.05.2020. Ўқилди: 3572 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!