Буюк Британия денгиз савдо операциялари бошқармаси (UKMTO) Яманнинг Мукалла порт шаҳридан 84 денгиз мили узоқликда шубҳали ҳолат юз бергани ҳақида хабар берди.
Маълумотларга кўра, юк ташувчи кемага кичик қайиқ ва балиқчилар кемаси 500 метр масофагача яқинлашган. Жорий йилнинг 28 февралидан бери минтақадаги ҳарбий низолар фонида бу каби ҳодисалар сони кескин ошди. 1 мартдан 27 апрелгача бўлган даврда 41 та ҳолат қайд этилган бўлиб, уларнинг аксарияти кемаларга зарар етказган ва экипаж аъзоларига хавф туғдирган ҳужумлардан иборат.
"UKMTO" раҳбари Жо Блэкнинг сўзларига кўра, фуқаролик кемалари ходимлари дронлар, ракеталар ва ўқ отар қуроллардан берилаётган зарбалар туфайли кучли стресс остида қолмоқда. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этяпти. Халқаро идора денгизчиларни ҳушёрликни оширишга ва ҳар қандай шубҳали фаолият ҳақида зудлик билан хабар беришни сўради.