Бугун 9 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ямалнинг «Барселона» сафидаги илк голига роппа-роса уч йил тўлди

Ямалнинг «Барселона» сафидаги илк голига роппа-роса уч йил тўлди

«Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямалнинг каталонияликлар асосий жамоаси сафида урган илк голига роппа-роса уч йил тўлди.

2023 йилнинг 8 октябрь куни Ямал Испания чемпионати доирасида «Гранада»га қарши учрашувда ўзининг дебют голини киритган эди. Мазкур баҳс 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланган.

Ўша учрашувда атиги 16 ёшда бўлган Ямал асосий таркибда майдонга тушиб, 76 дақиқа ҳаракат қилган. У 45-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этиб, тарихий натижа қайд этган.

Айнан шу гол орқали Ямал «Барселона» тарихида Ла Лига доирасида гол урган энг ёш футболчига айланган.

Шундан буён испаниялик вингернинг фаолиятида катта ўзгаришлар юз берди. У «Барселона»нинг асосий футболчиларидан бирига айланиб, жаҳон футболида ҳам ўз ўрнини мустаҳкамлади.

Илк голини урганидан кейинги уч йил давомида Ямал барча мусобақалар доирасида 159 та учрашувда иштирок этиб, 56 та гол урди ва 57 та голли узатмани амалга оширди.

Айни пайтда 19 ёшли футболчи Transfermarkt портали талқинига кўра, дунёнинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади.

Унинг трансфер қиймати 220 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 14:48 08.10.2026. Ўқилди: 434 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!