Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Яҳудий қиз йиллар ўтиб мусулмон бувига айланди

Яҳудий қиз йиллар ўтиб мусулмон бувига айланди

Лайло Жабарин ўнлаб набиралари билан ўралган энг оддий мусулмон бувига ўхшайди. Аммо кейин у болалари билан суҳбатни бошлаганда бу кекса, жигарранг ҳижобли аёл фақат ибронийча гапириши аниқ бўлади.

Унга туғилганда Ҳелена Бершатский деб ном берган эдилар. У 1942 ёки 1943 йилда нацист концлагерида россиялик ва венгриялик яҳудийлар оиласида туғилган. Лагерь шифокори ўз подвалида бир боласи бор яҳудий оилани сақлаб қолди, бунинг натижасида қизча омон қолди.

1948 йилда бу яҳудий оиласи кемада Исроилга сузиб келиб, Хайфада соҳилга тушишди. Ёшлигида тақдир Хеленани араб ишчиси Муҳаммад Жабарин билан учраштирди - қиз унинг ишхонасига ичимлик сувини олиб келар эди. Хеленанинг отаси ғазабланди: унинг тушунчасича, қизининг мусулмон йигитга никоҳланиши мумкин эмас эди.

Бу қизни безовта қилмади. У исмини Лайло деб ўзгартирди, турмушга чиқди ва мусулмон ҳаёт тарзига мослаша бошлади. У 1973 йилда Исломни қабул қилди.

Яҳудий илдизларига эга мусулмон бувиси ҳозирги ҳаёт ҳақида гапиришни яхши кўради. Унинг таъкидлашича, замонавий жамиятдаги антисемитизм исломофобия билан алмаштирилган.

"Илгари мени яҳудий бўлганим учун қувғинларга дучор бўлган эдим, энди эса мусулмон бўлганим учун таъқиб қилинмоқдаман", дейди Лайло Жабарин.

Киритилди: 22:03 16.03.2020. Ўқилди: 3821 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!