Бу ҳақда SIPRI хабар берди.
Столкголм халқаро тинчлик муаммоларини тадқиқ қилиш институти (Stockholm International Peace Research Institute, SIPRI) таҳлилчиларининг таъкидлашича, ядровий давлатлар қуролсизланиш бўйича ўз мажбуриятларидан тобора узоқлашмоқда ва ядровий арсеналларини оширишни бошламоқда.
Тўққизта ядровий давлат - АҚШ, Россия, Буюк Британия, Франция, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Шимолий Корея ва Исроил 2025 йилда ядровий арсеналларини модернизация қилиш ва кўпайтириш дастурларини давом эттирди, дейилади SIPRI йиллик ҳисоботида.
Шунингдек, бу мамлакатларнинг аксарияти ядровий каллаклар билан жиҳозланган ёки уларни олиб юришга қодир бўлган янги қурол тизимларини жойлаштирган.
2026 йилда SIPRI таҳлилчилари дунёда 12,2 мингтадан сал камроқ ядровий жанговар каллакларни ҳисоблаб чиқишди. Уларнинг аксарияти Россия ва АҚШ ҳиссасига тўғри келади.
Ушбу жанговар каллакларнинг тахминан 4 минг 12 таси ракеталар ва бомбардимончи самолётларда жойлаштирилган, қолганлари эса марказлаштирилган ҳарбий сақлашда бўлган. Жойлаштирилган жанговар каллаклардан 2 минг 100 тадан 2 минг 200 тагачаси юқори жанговар шайлик ҳолатида бўлган.