Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

ХХI аср фарзандлари 150 йил яшаши мумкинми?

ХХI аср фарзандлари 150 йил яшаши мумкинми?

Марказий Африка Республикасида ўртача ёш 45 ёшни ташкил этади. Бироқ савол туғилади 21 аср одамлари 150 йил яшай оладими?

Тўғри, сайёрадаги ўртача умр кўриш кўрсаткичлари билан қизиқсангиз, йилдан-йилга инсоннинг умр кўриш давомийлиги ортаётганлгини кўришингиз мумкин.

Биолог ва генетикларнинг фикрига кўра, инсон ҳаётининг давомийлиги 150 йилгача бўлиш эҳтимоли бор. Макгилл  университетининг профессор биологи Зигфрид Хекими ХХI асрда туғилганларнинг аксарияти 150 ёшга кириши эҳтимоли юқори ва бунинг учун ҳеч қандай ҳаракат талаб этилмайди, деб ҳисоблайди.

Хекими ўз тадқиқотида ўтган асрда эмлаш, озиқ-овқат хавфсизлиги, гигиена, стресснинг умумий қисқариши ва оғир жисмоний иш билан боғлиқ бўлган муаммолар инсоннинг узоқ йиллар яшаши учун катта таъсир кўрсатганлигини таъкидлаб ўтган. Ҳозирда бу каби муаммолар деярли учрамайди. Олиб борилаётган ҳаракатлар эса инсоннинг узоқ ва соғлом яшашига ҳизмат қиларкан.

Киритилди: 07:40 02.09.2019. Ўқилди: 2246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!