Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Хушхабар: Ўзбекистонда масжидлар босқичма босқич фаолият бошлайди

Хушхабар: Ўзбекистонда масжидлар босқичма босқич фаолият бошлайди

“Azon.uz” манбасининг хабар беришича, айни соатларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртимиздаги барча имом ва ноиблар иштирокида видео селектр шаклида йиғилиш ўтказмоқда. Унда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофир Аҳмедов ҳам иштирок этмоқда.

Йиғилишда пандемия вақтидаги имом хатиблар фаолиятини янада самародорлик қилиш, давлатимиз томонидан имомларга эътибор қаратилиб, 150 миллиард сўм ажратилгани, ёшларимизнинг тарбиясида имомларнинг ўрни ва таъсири бўлиши зарурлиги каби мавзулар муҳокама қилиняпти.

Энг қувонарлиси, масжлисда айтилишича, 15 августдан бошлаб юртимизда масжидлар босқичма босқич яна фаолият кўрсата бошлайди. Бунда аввало нималарга эътибор қаратилиши, карантин қоидаларига амал қилиш муҳимлиги, ижтимоий масофани сақлаш, энг муҳими, элу юртимиз тинчлиги, коронавирус балосининг тезроқ кўтарилишини сўраб дуойи хайрлар қилиниши муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Киритилди: 11:42 10.08.2020. Ўқилди: 4138 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!