Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Хўжайли туманида МЧЖ номидаги мулкларни сотиб юборган фирибгарлар аниқланди

Хўжайли туманида МЧЖ номидаги мулкларни сотиб юборган фирибгарлар аниқланди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хўжайли тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “K.M.” ва “Н.С.” МЧЖларнинг собиқ раҳбарлари олдиндан тил бириктириб, “K.M.” МЧЖнинг 51,9 фоиз улуши “L.F.” МЧЖга тегишли бўлишига қарамасдан, МЧЖнинг умумий қиймати 991,7 млн сўмлик ишлаб чиқариш цехи ва қўшимча иморатларини сохта йиғилиш баённомасини расмийлаштириб, қалбаки ҳужжатлар орқали фирибгарлик йўли билан фуқаро С.С.нинг номига ўтказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:00 04.12.2021. Ўқилди: 1935 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!