Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Худонинг синглиси

A A A
Худонинг синглиси

Болакай ўзининг ҳаваси келаётган оёқ кийимидан кўз узмасди. Бола нигоҳларини, ҳатто киприкларини ҳам қимирлатмасди. Шу кез кимдир унинг елкасидан туртгандек бўлди. Бола шунда ҳам диққатини бўлмади.

— Болакай, сенга нима керак? — деди бир аёл баланд овозда. — Бу ерда нима қиляпсан?

Бола овозни эшитгандан сўнг орқасига ўгирилиб қаради. Шундагина аёл унинг аҳволини кўрди, эскириб кетган, бунинг устига, ҳозир буни ҳеч ким киймайдиган кийимни кийиб олганди у.

— Менми? — деди бола. — Анави оёқ кийимни менга беришини Худодан сўраяпман.

Аёл дарҳол боланинг оёқларига қаради. Унинг кийиб олган оёқ кийими анча ачинарли аҳволда эди. Аёлнинг кўнгли бузилиб кетди. Бир боланинг нигоҳларига қарар, бир унинг оёқ кийимига тикиларди.

— Қани, мен билан юр, — деди аёл ўйлаб ўтирмай.

— Мана шумиди ёки бунисими? — сўради аёл бола тикилиб турган иккита ёнма-ён оёқ кийимларига ишора қилиб.

Бола қайси бири эканлигини қўли билан имлаб кўрсатди. Аёл у айтган оёқ кийимини оларкан, жилмайди ва «Энди бу сеники», деди. Бола негадир аёлнинг бу меҳрибончилигига ажабланиб қарамас, худди ҳаммаси шундай бўлиши керакдек аёлга термилиб турарди. У аёл тутқазган оёқ кийимини олдию, дўкондан чиқиб кетишга чоғланди. Ортидан унга тикилиб қараб қолган аёлга бир ўгирилиб қаради ва беғубор кўзларини катта-катта очганча сўради:

— Сиз Худонинг синглисимисиз?

Аёл индамади, боланинг сўзларидаги беғуборликдан кайфияти кўтарилди ва ўз ишига уннай бошлади. Бу пайтда бола янги оёқ кийимини маҳкам ушлаб олганча дўкондан узоқлашиб кетарди...

Киритилди: 00:43 14.05.2018. Ўқилди: 1815 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар