4 декабрь куни Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида яшовчи И.Ю. маст ҳолда ўз онасини уриб ўлдирган. Бу ҳақда "uznews.uz" хабар берди.
ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, маст ҳолдаги фуқаро келишмовчилик оқибатида ўз онаси К.А.ни уриб ўлдирган.
Натижада К.А. касалхонага ётқизилган, аммо, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай 10 декабрь куни вафот этган.
Бош гумондор қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.