Хорватиянинг Задар шаҳри яқинида Чехия Республикасидан учаётган енгил самолётнинг қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Хорватия полицияси матбуот хизмати маълум қилди.
"Радардан ғойиб бўлган кичик самолётни қидириш ишлари тахминан соат 22:00 да (22 август куни Тошкент вақти билан соат 02:00) якунланди. Хорватия тоғ-қутқарув хизмати ходимлари самолётни ва икки кишининг жасадини топдилар", деб таъкидлади полиция.
Самолётнинг қолдиқлари Задардан 60 км узоқликдаги Пакленица миллий боғи тоғларида топилди.