Владимир Журавлев "Шимолий оқим" ва "Шимолий оқим-2"ни портлашида гумон қилинмоқда.
Бу ҳақда Украина фуқаросининг адвокатлари хабар берди. Уларнинг сўзларига кўра, бунга жавобан Журавлёв муддатсиз очлик эълон қилмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Журавлев олдин Польшада яширинган эди, аммо ҳибсга олинишидан олдин у Украина элчихонаси машинасида мамлакатдан қочиб кетган.
Судьялар ҳайъати экстрадиция тўғрисида 18 сентябрь куни қарор қабул қилган, бироқ беш кундан кейин бу ҳақда ёзма равишда хабар берган, деб хабар беради «Suspilne.»
«Ушбу қарор қонуний кучга кирганидан сўнг, Хорватия Ички ишлар вазирлиги Владимир Журавлевни Германиянинг ваколатли органларига топширади,» - дейилади қарорда.
Журавлевнинг украиналик адвокати Николай Катеринчук қарорни нохолис ва сиёсий деб атади
Германия бош прокуратураси хабарига кўра, у ватандоши Сергей Кузнецов бошчилигидаги гуруҳ таркибида “Шимолий оқим” газ қувурларига портловчи моддаларни жойлаштиришда иштирок этганликда гумон қилинмоқда.