Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Хорижлик талабалар ўзбек тилини онлайн шаклида ўрганишлари мумкин

Хорижлик талабалар ўзбек тилини онлайн шаклида ўрганишлари мумкин

Хорижий мамлакатларда яшаётганлар учун ўзбек тилини ўрганиш имкониятлари кенгайтирилмоқда.


Хусусан, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2021-2022 ўқув йилидан илк бор хориж талабалари учун ўзбек тили ва адабиёти ихтисослиги бўйича масофавий таълим шакли йўлга қўйилди. Бакалавр мутахассислигига 15 нафар, магистратура йўналишига 50 нафар талаба суҳбат асосида қабул қилинди.
Талабалар асосан АҚШ, Россия, Польша, Италия, Туркия, Хитой, Жанубий Корея, Қозоғистон, Покистон, Ҳиндистон, Афғонистон ва бошқа давлатлар фуқаролари ҳисобланади. Шу йилдан бошлаб улар илк бор ўзбек тили, адабиёти ва маданиятини масофадан туриб ўрганиш имкониятига эга бўлдилар.

Киритилди: 09:46 18.10.2021. Ўқилди: 1322 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!