Пул бирликлари инсоният ҳаётининг иккинчи ярми ҳисобланади. Купюраларда аёллар портрети ХIХ асрда пайдо бўлган дейиш мумкин. Бугунга келиб ушбу анъана муваффақиятли тарзда давом этмоқда.
Айтиш мумкинки, банкнотларда энг кенг тарқалган хоним — Британия қироличаси Елизавета II нинг суратидир. Унинг сурати билан Буюк Британия ҳамда Британия Ҳамдўстлиги давлатлари — Австралия, Канада ва бошқаларда купюраларни безашади.
Таъкидлаш керакки, инглиз дворьянлари анъаналарга садоқати билан ажралиб туради. Аммо замон билан ҳамнафасликни ҳам унутишмайди – қироличанинг шахсий веб-блоги мавжуд. Бошқа томондан у Виндзор саройида мобил телефонлардан фойдаланишни тақиқлаганини ҳам унутмаслик керак. Беш фунтли купюра эса бошқа ҳурматли Елизаветанинг расми билан зийнатланган. Хоним ижтимоий фаоллиги ва қамоқхона тизими реформатори сифатида машҳур.
Учинчи мингйилликка ўтишда кўплаб давлатлар махсус банкнотлар чиқаришди. Шу қатори Шотландия ҳам янги 20 талик шотланд фунтини она қироличанинг сурати билан безади. Шунингдек, 10 фунтликда машҳур ҳамшира Флоренс Найтингейлни кўриш мумкин.
Евро Иттифоқда евро жорий этилгунча кўплаб Европа давлатлари пулларини зийнатлашда хонимларга мурожаат қилишарди. Жумладан, итальян лирасида педагог Мария Монтессори тасвирланган бўлса, 500 талик француз франкини икки карра Нобель мукофоти соҳибаси Мария Складовская Кюри портрети безаб турарди.
Пианиночи Клара Шуман 100 немис маркасидан табассум ила боқиб турар эди. Бу гўзал хоним шунчаки машҳур бастакорнинг рафиқаси бўлиб қолмасдан, саккиз фарзанднинг онаси ва консерватория профессори эди.
Украина миллий банки 200 гривналик купюрани безашга нафақат Украина, балки яқин қўшнилари Литва ва Эстонияда ҳам машҳур қўшиқчи Леси Украинканинг чеҳрасини муносиб кўрди.
Осиё ва Лотин Америкаси давлатлари ҳам бу борада фаол. Миллий костюмдаги хонимлар Лаос ва Хитой банкнотлари чиройига чирой қўшмоқда.
Буюк рус императрицаси Екатерина II нинг жозибадор сурати 100 Чор Россиясининг рублидан мустаҳкам ўрин олган. 100 таликнинг турли йиллардаги нусхалари дизайни ўзгарди, аммо унда халқ севган императрица муқим қолди.
Жорж Вашингтоннинг рафиқаси Марта Вашингтон хоним АҚШ долларидан жой олган ягона аёл. Хоним 1886, 1891 ва 1896 йилда чоп этилган 1 долларлик кумуш сертификатлардан жой олган.