Фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг 04.04.2018 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор А.Б.дан ундирувчи Ж.С.нинг фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Мажбурий ижро бюроси Хонобод шаҳар бўлими томонидан суд ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздор А.Б.нинг Ўзбекистон ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари тегишли қонун талабларига кўра чеклаб қўйилган.
Шу сабабли, хорижга чиқиш истагида юрган қарздор ота фарзанди таъминоти учун 5 йиллик 133 млн. сўм алимент пулларини олдиндан тўлади ҳамда қарздорга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.