Бугун 5 март, 2021 йил, жума

O'ZB

Хориждан Тошкентга учиб келган фуқаронинг найранги иш бермади

Хориждан Тошкентга учиб келган фуқаронинг найранги иш бермади

Божхона органлари томонидан қимматбаҳо металл ҳамда қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро И.Д. яшил йўлакдан ҳаракатланар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс шахсий кўрикдан ўтказилди.

Натижада, унинг ёнида божхона назоратига тақдим этилмаган ҳамда жисмоний шахслар учун белгиланган божхона тўловларисиз олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган умумий қиймати 22 млн. сўмлик, оғирлиги 125.4 грамм бўлган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:23 23.02.2021. Ўқилди: 1955 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!