"Чорвачилик тармоғи ва яйлов хўжалигини замонавий бошқарув тизими ва янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ–179-сон, 12.05.2026 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, қуйидагилар чорвачилик тармоғини 2026–2028 йилларда ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди:
▫️чорвачилик (гўшт ва сут) маҳсулотларини саноат усулида қайта ишлаш даражасини 50 фоизга олиб чиқиш;
▫️наслдор қорамоллар улушини 90 фоизга етказиш орқали чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш ва бошқалар.
🌱 2027 йил ҳосилидан бошлаб пахта ва бошоқли дон жойлаштирилиши назарда тутилган ер майдонларининг 50 фоизига озуқабоп экинларни жойлаштиришга рухсат этилади.
💸 2026 йил 1 июлдан 2030 йил 1 январга қадар аҳоли хонадонларида идентификация қилинган сигирлардан қуйидагилар орқали олинган ҳар бир бош наслдор бузоқ (идентификация қилинган) учун субсидия ажратиш йўлга қўйилади:
🔹сунъий уруғлантириш орқали олинганда – 500 минг сўмдан;
🔹эмбрионларни кўчириб ўтказиш (трансплантация) орқали олинганда – 700 минг сўмдан.
💰 2026 йил 1 июндан бошлаб 2029 йил 1 январга қадар хориждан наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.