Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Хорижда қаровсиз қолган 26 нафар бола Ватанга қайтарилди

Хорижда қаровсиз қолган 26 нафар бола Ватанга қайтарилди

Хорижда ота-она қарамоғисиз қолган вояга етмаган болаларни Ватанга қайтариш бўйича олиб борилаётган тизимли ишлар доирасида навбатдаги амалий натижага эришилди.

2026 йил 8 февраль куни ИИВ, ССВ ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳнинг Россия Федерациясига хизмат сафари якунланиб, у ерда қаровсиз қолган 6 нафар вояга етмаган бола Тошкентга олиб келинди.

Болалар пойтахтдаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилиб, зарур тиббий, ҳуқуқий ва ижтимоий тадбирлар ўтказилгандан сўнг, ота-оналари ҳамда яқин қариндошларига топширилди.

Уларнинг кейинги ижтимоий мослашуви ва қўллаб-қувватланиши “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан давом эттирилади.

Киритилди: 18:40 09.02.2026. Ўқилди: 947 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!