Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни Ўзбекистонга таклиф қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни Ўзбекистонга таклиф қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ҳукуматнинг 2019 йил 17 апрелдаги қарори билан Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги Ҳуқуқий ахборот канали орқали хабар берилди.

Низомга мувофиқ, ватандошларни Ўзбекистонга таклиф қилиш учун миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига, шаҳар бўлимларига (МваФР) қуйидагилар тақдим этилади:

ариза-анкета;

таклиф қилувчининг паспорти;

ватандошнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
таклиф қилувчининг ватандош билан қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжат;

ватандош Ўзбекистонга оила аъзолари билан келмоқчи бўлса, уларнинг шахсини ва қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

таклиф қилувчининг 3,5 4,5 икки дона расми;
давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция (20 минг 273 сўм).

МваФР бўлинмаси 3 иш кунида ҳужжатларни текширади. Сўнг аризани келишиш учун ваколатли органга юборади.

МваФР ваколатли орган билан келишганидан ва ижобий қарор қабул қилганидан сўнг таклифнома тўлдирилади ва таклиф қилувчига берилади.

Таклиф қилиш ҳақидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 15 иш кунидан ошмаслиги лозим.

Таклифнома 3 ой амал қилади ва у кириш визаларини расмийлаштириш учун Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатлар билан берилади:

виза талаби;

e-visa.mfa.uz сайти орқали олинган электрон анкета;

ватандошнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;

кириш визалари Тошкент халқаро аэропортида олиниши мўлжалланган ҳолатларда авиачипта ёки бронь нусхалари;

давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция (300 АҚШ доллари).

Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади ва амал қилиш муддати 2 йил бўлган кўп марталик VTD кириш визалари берилади.

Таклиф қилувчи ватандошни вақтинча прописка қилдириш учун МваФРга мурожаат қилади ва МваФР бўлинмаси 2 иш кунида 2 йиллик пропискани расмийлаштиради.

Киритилди: 14:05 19.04.2019. Ўқилди: 1512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!