ИИВ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда ДХХнинг қўшма қарорига кўра, хорижий автомашиналар учун ойна қорайтириш бўйича йиғим тартиби ўзгартирилди.
Янги тартибга кўра, мажбурий йиғим фақат олд ён ойналари қорайтирилган хорижий енгил автомашиналарга нисбатан қўлланилади.
Аввал эса олд, ён ёки орқа ойналардан бири қорайтирилган бўлса ҳам йиғим ундирилар эди.
Бу ўзгариш орқали маҳаллий ва хорижий автомашиналар учун қоидалар бир хиллаштирилди.