Бугун 2 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Хоразмда хонадонида “каннабис” ўсимлигини етиштириб келган шахс аниқланди

Хоразмда хонадонида “каннабис” ўсимлигини етиштириб келган шахс аниқланди

Вилоят божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Хива туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида 1971-йилда туғилган фуқаро ўз хонадонида салкам 27 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, хонадон ҳовлиси кўздан кечирилганида, у ерда 2 метр узунликдаги 1 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги экилган ҳолда парваришлаб келингани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:36 30.09.2026. Ўқилди: 665 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!