Бугун 12 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Хоразмда Хитой университети филиали ташкил этилади

Хоразмда Хитой университети филиали ташкил этилади



Хоразм вилоятида Ляонинг педагогика университетининг Ўзбекистондаги филиали ташкил этилади.

Таълим жараёни 2026/2027 ўқув йилидан бошланади.

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида олиб борилади.

Ўқиш кундузги ва муқобил таълим шаклларида ташкил этилади.

2030/2031 ўқув йилига қадар ўқишга қабул қилинган талабалар ўқишнинг бутун даври давомида тўлиқ давлат гранти асосида ўқитилади.

2030/2031 ўқув йилидан бошлаб қабул параметрларининг 30 фоизи давлат гранти асосида шакллантирилади.

Бу тўғрисида "Ўзбекистонда Хитой Халқ Республикасининг Ляонинг педагогика университети филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–359-сон, 02.10.2026 й.) қабул қилинди.
Киритилди: 19:01 05.10.2026. Ўқилди: 755 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!