Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Хоразмда тадбиркорга ажратилган ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Хоразмда тадбиркорга ажратилган ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Хива шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.А. “G.“ МЧЖга Урганч тумани ҳудудидан енгил типдаги “Иссиқхона” қуриш учун ажратилган 0,7 гектар ер майдонининг 15 сотихини фуқаро Т.га уй-жой қуриш учун ажратиб беришни ваъда қилиб, олдиндан келишилган 8 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 17:47 26.07.2021. Ўқилди: 1904 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!