Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Хоразмда пайвандлаш ускунаси ичига яширилган героин фош қилинди

Хоразмда пайвандлаш ускунаси ичига яширилган героин фош қилинди

“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси, Божхона ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Қўшкўпир туманида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.
➡️ Хусусан, туман марказидаги автотураргоҳда турган, Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи, 2001 й.т. шахс холислар иштирокида текширилганда, унинг юк сумкасида бўлган темир пайвандлаш ускунаси (сварка аппарати) ичига хуфиёна тарзда 1 кг 460 гр “героин” ва 27 гр “опий” моддалари яширилганлиги маълум бўлди.

⚡️ Аниқланишича, у муқаддам тожикистонлик наркосавдогарлардан олган ушбу ажал оғусини Хоразм вилоятида истиқомат қилувчи мижозларга сотиб, мўмай даромад топишни мақсад қилган.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

👤 Айни пайтда мазкур жиноятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Киритилди: 14:14 01.04.2026. Ўқилди: 802 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!