Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Хоразмда МИБ ходимига нисбатан жиноят иши очилди

Хоразмда МИБ ходимига нисбатан жиноят иши очилди

Хоразмда МИБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Мажбурий ижро бюросининг Хива туман бўлими давлат ижрочиси хизмат мавқеидан фойдаланмоқчи бўлган. У бўлим иш юритувидаги ижро иши бўйича 1995 й.т. фуқародан ундирилиши лозим бўлган 4 млн 526 минг сўм солиқ қарздорлигини, шунингдек, унга ва унинг отасига нисбатан ҳисобланган жами 22 млн 822 минг сўм ер ва мол-мулк солиқларини мансабдор танишлари орқали бартараф қилиб беришни ваъда қилган. Эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 15:25. Ўқилди: 262 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!