Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хонқа тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Х.Д.” МЧЖга қарашли дорихона мудири Ғ.Э. ўзининг моддий жавобгарлигидаги умумий баҳоси 107,3 млн сўмлик кучли таъсир қилувчи ва бошқа турдаги дори воситаларини нақд пулга сотиб юбориб, ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.