Эрон олий етакчиси Оятуллоҳ Али Хоманаий боши берк кўчага кириб қолган — The Wall Street Journal.
Нашр хабарига кўра, Оятуллоҳ Али Хоманаий Эрон тарихидаги энг мураккаб вазиятлардан бири ичида қолган. Оммавий норозилик намойишлари, иқтисодий инқироз ҳамда ташқи сиёсий босимлар унинг ҳокимиятини сезиларли даражада заифлаштирмоқда.
Қайд этилишича, Эрон ядро дастури бўйича қатъий сиёсат ва ички репрессияларнинг кучайиши инқирозни янада чуқурлаштирмоқда. Ушбу омиллар фонида Эрон сиёсий режимининг келажаги ноаниқ бўлиб турибди.