Бугун 22 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хоманаий: АҚШ Эроннинг ядровий дастурини йўқ қила олмади

Хоманаий: АҚШ Эроннинг ядровий дастурини йўқ қила олмади

Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий АҚШ президенти Дональд Трампнинг баёнотларига жавоб қайтарди. Бу ҳақда Эроннинг IRNA ахборот агентлиги хабар берди.

Хоманаийнинг таъкидлашича, 2025 йил июн ойида АҚШ ҳаво ҳужумлари вақтида Эроннинг ядровий дастурини йўқ қила олмаган.

“Яхши, орзу қилишда давом этинг. Лекин сизнинг фикрингизча, мамлакат атом саноатига эга бўладими ёки йўқми?” — деди у Америка раҳбарининг сўзларига изоҳ берар экан.

Эрон олий раҳбарининг сўзларига кўра, Дональд Трампнинг нутқи ва ҳаракатлари “Эрон, минтақадаги вазият ва унинг халқи ҳақидаги ёлғонлар орқали сионитларни руҳлантириш ҳамда ўзини кучли кўрсатиш”га қаратилган.

Аввалроқ Трамп агар АҚШ Эрон объектларига зарба бермаганида, Теҳрон аллақачон ядровий қуролга эга бўлиши мумкин эди, деб баёнот берган эди.

Киритилди: 21:05 20.10.2025. Ўқилди: 447 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!