"Манчестер Сити" марказий ҳужумчиси Эрлинг Холанд Криштиану Роналду ва Лионель Месси ўртасида танлов қилди.
Рио Фердинанд подкасти эфирида футболчи танлов қилиш қийинлигини айтди. Аммо шу билан бирга, у Лионелнинг чап оёғини эмас, балки Роналдунинг ўнг оёғини танлаган бўлишини таъкидлади.
Эрлинг ўтган ёзда "Боруссия Дортмунд"дан 60 миллион евро эвазига "Манчестер Сити"га ўтган эди. Томонлар 2027 йилнинг ўрталарига қадар шартнома имзолашди.
Жорий мавсумда Холанд 35 та ўйинда майдонга тушиб, 36 та гол (7 та пенальтидан) ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган.