Бугун 10 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Холанд, Мбаппе ва Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди

Холанд, Мбаппе ва Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди

Жаҳон чемпионатлари тарихида илк бор бир мундиалда бир вақтнинг ўзида уч нафар футболчи 7 тадан гол урди. Бу ҳақда MisterChip ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

ЖЧ-2026нинг энг яхши тўпурарлари:

  • Эрлинг Холанд (Норвегия) — 7 гол;

  • Килиан Мбаппе (Франция) — 7 гол;

  • Лионель Месси (Аргентина) — 7 гол.

Аввалги жаҳон чемпионатлари тарихида бир турнир давомида икки нафардан ортиқ футболчи 7 та голлик маррага ета олмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 1/8 финалида Норвегия Бразилияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу учрашувда норвегияликлар сафида Эрлинг Холанд дубль қайд этди.

Чорак финалда Норвегия терма жамоаси Мексика — Англия жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 13:33 06.07.2026. Ўқилди: 683 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!