Жорий йилнинг 25 — 30 апрель кунлари Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида III “Лазги” халқаро рақс фестивали бўлиб ўтади.
Фестивалнинг мақсади “Хоразм лазги рақси” санъатининг асрий анъаналарини сақлаш ва ривожлантириш, рақс санъати орқали халқлар орасидаги дўстлик, биродарлик ришталарига мустахкамлаш, халқаро миқёсда ижодий ҳамкорлик кўламини ва маданий алоқаларни янада кенгайтиришдан иборатдир.
2022-йили Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида бўлиб ўтган I “Лазги” халқаро рақс фестивали дунёнинг 30 та давлатидан 175 дан ортиқ истеъдодли раққосалар, профессионал рақс жамоалар, рақс санъати усталари, мусиқашинос ва санъатшинос олимлар, танинали санъаткорлар, етук мутахассислар, фахрий меҳмонлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган.
2024-йили иккинчи маротаба ўтказилган II “Лазги” халқаро рақс фестивалига дунёнинг 33 давлатларидан 200 дан ортиқ истеъдодли раққосалар, профессионал рақс жамоалари, рақс санъати усталари, мусиқашинос ва санъатшинос олимлар, танинали санъаткорлар, етук мутахассислар, фахрий меҳмонлар иштирок этишди.