Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хитойнинг уйғур ва қозоқларни ушлаб турган ҳужжатлари матбуотга чиқиб кетди

Хитойнинг уйғур ва қозоқларни ушлаб турган ҳужжатлари матбуотга чиқиб кетди

Хитой ҳукумати томонидан уйғурлар ва қозоқларнинг Синьцзян вилоятида қандай таъқиб қилингани ва ушлаб турилгани ҳақидаги ҳужжат (суратда) матбуотга чиқиб кетган.

Гап нимада?

АҚШнинг The New York Times нашри 2020 йил 17 февраль куни уйғурларни ушлаб туриш сиёсати ҳақидаги ҳисобот нашр этилган. 137 саҳифадан иборат электрон жадвал кўринишидаги ҳужжатда вилоятнинг Қорақош уездида сақланаётган 300 нафардан ортиқ аҳоли, уларнинг қўшни ва қариндошлари ҳақида маълумотлар бор.

Ҳужжатга кўра, уларнинг орасида 16 ёшгача бўлган болалар ҳам бор. Жадвалда ҳокимият "муаммоли" деб ҳисоблайдиган жиҳатлар: келиб чиқиши, диний одатлари, рўйхатдаги одамлар билан муносабатлари ва бошқа турли омиллар кўрсатилган.

Хитой нима дейди?

Хитой ҳукумати Синьцзяндаги вазият шунчаки терроризм ва сепаратизмга қарши кураш учун чора эканини айтган. АҚШ томони эса бу ҳужжатни яхшилаб ўрганиб чиқишини айтган.

Хитой шу пайтгача уйғурлар ва қозоқлар сақланадиган лагерларни оддий мактаблар деб келган. Бу ҳужжат чиқиб кетгач, мактаб экани инкор этилмоқда.

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Марказий Осиёга сафари чоғида Қозоғистонга ҳам борганди. У ерда қозоқлар Синьцзянда сақланаётган яқинлари ҳақида маълумот беришган.

Киритилди: 10:36 24.02.2020. Ўқилди: 3775 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!