Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Хитойнинг Россия билан чегарадош ҳудудларида оқсил касаллиги тарқалди

Хитойнинг Россия билан чегарадош ҳудудларида оқсил касаллиги тарқалди

Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Хитой шимоли-ғарбидаги Ганьсу провинцияси ва Шинжон-Уйғур автоном туманида иккита йирик шохли мол подасида оқсил касаллиги авж олгани аниқланди.

Агентлик бу ҳақда мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таяниб хабар бермоқда.

Умумий ҳисобда 6 229 бошдан иборат бўлган подаларда жами 219 та ҳайвон касалланган. Касалланган ҳайвонларда Хитойда илк бор оқсилнинг SAT1 серотипи аниқланди.

Агентликнинг қайд этишича, Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналар ушбу штаммга қарши таъсир қилмайди.
Провинция расмийлари чорва молларини сўйиш ва дезинфекция ишларини амалга оширмоқда.

Киритилди: Бугун 18:22. Ўқилди: 373 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!