Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Хитойнинг Путянь шаҳрида карантин чоралари кучайтирилди

Хитойнинг Путянь шаҳрида карантин чоралари кучайтирилди

Коронавируснинг янги ўчоғи аниқланганидан сўнг Хитойнинг Фуцян вилоятидаги Путянь шаҳри аҳолисига шаҳардан чиқмаслик тавсия қилинди, дейилади “Global Times” газетаси хабарида.
Аввалроқ шаҳарда вирус қайд этилиши билан боғлиқ 20 та, шаҳар атрофида эса, 19 та ҳолат аниқланганди.

Шаҳардан чиқмоқчи бўлганлардан коронавирус бўйича салбий тест ҳужжати талаб қилинади. Бундан ташқари, кинотеатр, музей ва кутубхоналар ёпилиши ва ресторанлар фаолиятига чекловлар жорий қилиниши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, Хитойда пандемия давомида 95 минг 199 киши COVID-19 вирусига чалинган, 4636 киши касаллик қурбони бўлган.

Киритилди: 13:57 13.09.2021. Ўқилди: 1979 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!