Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Хитойликлар Ангренда завод қуради

Хитойликлар Ангренда завод қуради

“Ангрен” эркин иқтисодий зонасида Марказий Осиёда етакчи бўладиган минерал юнг ишлаб чиқарувчи янги “ANGREN INSULATION” заводи қурилишига старт берилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

“Ангрен” эркин иқтисодий зонасида ҳам инвестиция жалб этиш орқали янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хитойлик тадбиркорлар билан ҳамкорликдаги мазкур замонавий ишлаб чиқариш мажмуасини барпо этиш учун босқичма-босқич 40 миллион доллардан ортиқ сармоя киритилиши мўлжалланмоқда.

2020 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган корхонада 300 та янги иш ўрни яратилади.

Дунё етакчи фирмаларининг 50 минг тоннадан ортиқ тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган автоматлаштирилган линиялари билан жиҳозланади.

Қурилиш жараёнида минерал юнг изоляциясидан фойдаланиш энергия тежаш кўрсаткичларини сезиларли даражада оширади ва ҳар қандай бинонинг энергия самарадорлигини яхшилайди. Қурилиш компаниялари ва аҳоли томонидан минерал юнгдан фойдаланиш йилига камида 10 миллиард кубометр табиий газни тежаш имконини яратади.

 

Киритилди: 18:20 16.08.2019. Ўқилди: 1853 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!